АсосийJamiyat

Ўзбекистонда бир сутка давомида яна 467 кишида COVID-19 аниқланди

'Ўзбекистонда бир сутка давомида яна 467 кишида COVID-19 аниқланди'ning rasmi

2021 йил 3 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 112597 (+467) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда. 

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 26 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 33 нафари Андижон вилоятида,
  • 31 нафари Бухоро вилоятида,
  • 46 нафари Жиззах вилоятида,
  • 12 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 7 нафари Навоий вилоятида,
  • 25 нафари Наманган вилоятида,
  • 41 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 27 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 30 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 28 нафари Фарғона вилоятида,
  • 12 нафари Хоразм вилоятида,
  • 44 нафари Тошкент вилоятида,
  • 105 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

️Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 14 нафар,
  • Андижон вилоятида 68 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 13 нафар,
  • Навоий вилоятида 20 нафар,
  • Наманган вилоятида 38 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 60 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 73 нафар,
  • Фарғона вилоятида 34 нафар,
  • Тошкент вилоятида 40 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 108764 (+360) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 747 нафарни ташкил қилди.

Бошқа янгиликлар