2021 йил 18 май куни ижтимоий тармок оркали Олий Мажлис Сенати раиси Т.Нарбаевага Андижон вилоятидан ёлғиз она Шоирахон Жалилова мурожаат қилган эди. Унда фуқаро Ш. Жалилова 10 йилдан бери ижарада яшаб келаётгани ёзган. Уйли бўлиши учун онаси тўғилиб ўсган Избоскан туманидаги ховлисидан 0,04 сотих ер ажратиб берган. Аммо ушбу ерда 2-хонали уй қуриш учун маблағи ва имконияти йўқлигини айтиб, моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, мурожаатга асосан сенатор М.Ғаниева Избоскан туман Халкпарвар комиссияси вакиллари билан хонадонга бориб вазиятни ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш барча имкониятларини ўрганган. Сенатор мазкур фуқаро ва унинг онаси билан жойда батафсил суҳбатлашиб, масалани ўз назоратига олган.
Шунингдек, натижада Избоскан туман ҳокимияти ва хомийлар хисобидан Ш.Жалиловага 4 тонна цемент, 40 дона шифер, 3-юк машина шағал берилган.
Бугунги кунда қурилиш ишлари бошлаб юборилган.