my5
Sevimli

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Маҳмуд Комилжонов вафот этди

ЖАМИЯТ 06.07.2021, 17:13
Теглар: Тазия
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Маҳмуд Комилжонов вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Маҳмуд Комилжонов вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси хабар бермоқда.

Маҳмуд Комилжонов 1938 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетини тамомлаган.

Ўз фаолиятини "Ўш ҳақиқати" газетасида бошлаган.  1968 йилдан "Тошкент оқшоми" газетасида бўлим мудири лавозимида ишлаган.

Унинг "Сизни излаб қайдан топарман", "Сизни севардим" ва бошқа тўплам асарлари, драматургия жанрида ёзилган "Сиртмоқ", "Қўшни қизга уйланаман", "Тарсаки" ва кўплаб пьесалари пойтахт ҳамда вилоят театрларида саҳналаштирилиб, томошабинлар эътирофига сазовор бўлган.

Шарҳлар

Президенти ҳузуридаги инновация маркази директори вафот этди

12.08.2021, 17:48

Бугун, 12 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази директори Нурлибек Юсупович Мирзамуратов 58 ёшида оламдан ўтди.Маълумот ўрнида, Нурлибек Мирзамуротов 1963 йил...
"Шайтанат"даги "Абдураҳмон табиб" образи ижрочиси вафот этди

11.08.2021, 17:50

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Дўстлик ордени соҳиби Муҳаммад Рафиқов 81 ёшида оламдан ўтди.Муҳаммад Рафиқов қатор образлари билан томошабинлар эътиборига тушган. Жумладан, «Бобур»да...
Бастакор Бобур Умаров 42 ёшида вафот этди

27.07.2021, 18:15

Бу ҳақда "Замон.уз" хабар бермоқда.  Бобур Умаров 1979 йилнинг 30 июн куни Тошкент шаҳрида туғилган. Оилали, икки нафар фарзанди бор. Бобур Умаров ўзбек шоу-бизнеси вакилларидан Шоҳрух...
АОКАнинг 38 ёшли ходими коронавирусдан вафот этди

16.07.2021, 18:46

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бўлим бошлиғи  Жавоҳир Қудратов 38 ёшида вафот этди.Жавоҳир Қудратов коронавирусга чалинган. Қарийб бир ойдан бери...