my5
Sevimli

Депутат: қачонгача монополларга емаган сомса учун пул тўлаймиз?

ЖАМИЯТ 07.07.2021, 17:26
Теглар: Депутат
Депутат: қачонгача монополларга емаган сомса учун пул тўлаймиз?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Мақсуда Ворисова коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги монополия ҳақида гапирди. 

Депутатнинг фикрича, истеъмолчида танлаш имконияти йўқ. Агар ташкилотлар истеъмолчининг манфаатларига ҳурмат назари билан қараса, ҳуқуқларини поймол қилмаса, хизматидан рози бўлинса, майли эди. Аммо, ҳеч қандай огоҳлантиришсиз электр соатлаб эмас, кунлаб ўчирилса, табиий газ ёки суюлтирилган газ таъминотидаги узилишларга изоҳ шарт бўлмаса, аҳоли ичмаган суви учун пул тўлашга мажбур бўлса, телефон алоқасида ҳам ғазабни келтирадиган ҳолатлар етарли бўлса-ю, улар устидан чора кўришнинг самарали қонуний асоси бўлмаса, нима қилиш керак?

Бундан ташқари: 

"Юқоридаги фикрлардан келиб чиқсак, кўрсатиладиган барча коммунал хизматлар учун аҳоли ва таъминотчи ўртасида тузиладиган шартномалар тўлиқ қайта кўриб чиқилиши шарт. Чунки унга юридик ҳужжат мақоми берилиши, унда томонларнинг ҳуқуқ ва масъулияти аниқ кўрсатилмаса, яна электр таъминоти учун тўловни 5 кунга кечиктирган фуқаро жарима тўлайди ёки таъминотдан узиб қўйилади. Лекин ҳеч қандай огоҳлантиришсиз электр таъминоти тўхтатилса ёки кучланиш ортиб кетгани сабабли хонадонлардаги электр асбоблар ишдан чиқса таъминотчига чора кўришнинг имкони йўқ.

Адолатли шартномада албатта истеъмолчи ва таъминотчининг аниқ манзил ва боғланиш имкони, кўрсатиладиган хизмат тури, ҳажми, сифати, ўлчов асбобларининг ким томонидан қандай тартибда, қандай муддатда назорат қилиниши, кўрсатилган хизматлар учун тўлов шартлари ва миқдори, ҳар иккала томондан шартноманинг бирор моддаси бажарилмаган тақдирда кўриладиган чора ҳақида аниқ маълумотлар киритилиши шарт.

Рақамли иқтисодиёт бутун дунёни эгаллаётган даврда яшамоқдамиз. Ҳар биримизнинг олишимиз зарур бўлган ва бизга кўрсатилган коммунал хизмат ҳажми очиқ бўлмас экан, фуқароларимизнинг электр тармоқлари ёки газ таъминоти корхоналарида компьютер олдида ўтирган ёшгина ходимларга ялинишларини кўришга, корхона мутасаддиларининг кўрсатмалари асосида ҳисоб рақамларимизга ўзлари хоҳлаган рақамларини киритишларига гувоҳ бўлаверамиз.

Халқ демократик партияси аҳолига сифатли хизматлар кўрсатилишини таъминлаш, энг муҳими, бу борада ижтимоий адолат тамойилларига қатъий риоя қилинишини ҳукуматдан талаб қилади",– дейди Мақсуда Ворисова.

Шарҳлар

Депутатлар коррупцияга қарши курашишга оид қонун лойиҳасини маъқуллади

24.07.2021, 17:44

Жорий йилнинг 24 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.  Унда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши...
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери қуйи палата депутатлари орасида вакцина олмаганлар сонини очиқлади

17.07.2021, 15:50

Куни кеча бўлиб ўтган ялпи мажлисда Қонунчилик палатаси спикери Н.Исмоилов қуйи палата депутатлари орасида коронавирусга қарши вакцина олганлар ва олмаганлар сонини очиқлади.  "Айни пайтда ушбу...
Нурдинжон Исмоилов: Эмлашни мажбурий тарзда амалга ошириш мумкин эмас

17.07.2021, 15:27

 Қонунчилик палатасининг яқинда бўлиб ўтган ялпи мажлисида мамлакатимизда фуқароларнинг соғлиғини сақлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, шу жумладан, аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш доирасида амалга оширилаётган...
"Депутатнинг иши уйма-уй юриб озиқ-овқат тарқатиш эмас" – жамоатчилик бунга нима дейди?

19.06.2021, 00:32

Депутатлар ҳақида ёзишга тўғри келганда, плюрализм авжига чиқади. Кимдир депутатни ёмонласа, бошқаси уни қаҳрамони сифатида олқишлайди. Бироқ депутат деганда мақтайдигандан кўра, лаб бураётганлар кўпроқ топилаяпти....
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси