АсосийJamiyat

Юлдуз Усмоновани Қорақалпоғистон халқи судга берди. Хонанда бетоблиги сабаб судга бормади

'Юлдуз Усмоновани Қорақалпоғистон халқи судга берди. Хонанда бетоблиги сабаб судга бормади'ning rasmi

Ўтган йилнинг декабр ойида хонанда Юлдуз Усмонова телеканаллардан бирида  Қорақалпоғистонда яшаш жуда қийинлигини айтган эди. Шунингдек, хонанда  Қорақалпоғистон Ўзбекистоннинг "чопони енгидаги"  халқ эканини таъкидлаган. Юлдуз Усмонованинг бу сўзлари Республика аҳолисини ва маҳаллий "Эл хизматида" газетаси журналистларини хафа қилган. Шу сабаб улар судга мурожаат қилишди. Бу ҳақда Zamon.uz маълум қилди.

Судга мурожаат қилганлар Ю.Усмонованинг республика аҳолисидан узр сўрашини талаб қилишмоқда. Ушбу иш бўйича суд жараёни кеча, 7 июл куни Мирзо Улуғбек фуқаролик судида бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.

Бироқ, Усмонованинг соғлиғида муаммо борлиги сабабли суд жараёни бошқа кунга қолдирилди.

Маълумотларга кўра, тегишли гувоҳнома судга тақдим этилган ҳамда суд жараёни 16 июлга қолдирилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар