АсосийSport

Ҳисоб 2-1. Дастин Поре Конор Макгрегорни 3-жангда 1-раундда техник нокаут билан енгди

'Ҳисоб 2-1. Дастин Поре Конор Макгрегорни 3-жангда 1-раундда техник нокаут билан енгди'ning rasmi

AҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида (Невада штати) Тошкент вақти билан 11 июл тонгида УФC 264 мусобақаси бўлиб ўтди. 

Мусобақанинг асосий жанги Конор Макгрегор ва Дастин Поре ўртасида кечди. Биринчи раунд Жастин Гетжининг устунлигида ўтди. Раунд сўнгида Конорнинг оёғи синди ва жанг тўхтатилди. Шу тариқа Поре учинчи жанги ғалаба билан якунлади.

Aсосий кард

Дастин Поре (28-6) техник нокаут эвазига Конор Макгрегорни (22-6) енгди;

Гилберт Бёрнс (20-4) очколар бўйича Стивен Томпсондан (16-5-1) устун келди;

Тай Туйваса (12-3) 1-раундда Грег Ҳардини (7-4) нокаутга учратди;

Ирен Aлдана (13-6) 1-раунддаЯна Кунитскаяни (14-6) нокаутга учратди;

Шон ЎМелли (14-1) 3-раунддаги техник нокаут эвазига Крис Моутинёни (9-5) енгди.

Прелим кард

Макс Гриффин (17-8) очколар ҳисобига Карлос Кондитни (32-13) мағлуб этди;

Мишел Перейра (26-11) очколар ҳисобига Нико Прайсдан (14-5) устун келди;

Илия Топурия (11-0) 1-раундда Раян Ҳоллни (8-2) нокаутга учратди;

Дрикус Дю Плесси (16-2) 2-раунддаги техник нокаут эвазига Тревин Жайлсни (14-3) енгди.

Женнифер Мая (19-7) очколар ҳисобига Жессика Aйни (15-10) мағлубиятга учратди;

Бред Таварес (19-6) очколар ҳисобига Омари Aҳмедовдан (21-6) устун келди — 29-28, 29-28, 28-29;

Жалгас Жумагулов (14-5) 1-раундда бўғиш усулини қўллаб Жером Риверани (10-6) таслим этди.

    Бошқа янгиликлар