Наманган вилоятининг Косонсой туманида 13 июль куни дўл ёғди. Ижтимоий тармоқларда ушбу табиат ҳодисаси акс этган фото ва видеолар тарқалди.
Воқеа гувоҳларининг айтишича, катталиги тошдек келадиган дўл кучли ёмғир аралаш ёғган. Туманда аввал бундай дўл ёғиши кузатилмаган.
Яна бир гувоҳларнинг сўзларига кўра, дўл ерни қордек қоплади, экинзорларни вайрон қилди, узумлар хам ерларга тўкилиб тушди.
Мазкур ҳолат юзасидан Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.
Хабарга кўра, 13 июль куни Косонсой туманининг Қирғизистон билан чегарадош худудида соат тахминан 13:30 ларда қисқа муддатли кучли ёмғир ёққан. Бунинг оқибатида Косонсой сойига сел келган.

Қайд этилишича, ҳозирда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси, ҳокимият вакиллари ҳамда маҳаллий фуқаролар билан бирга қидирув-қутқарув ишлари амалга оширилмоқда.






