Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг бу ҳақда хабар берди.
Маълум бўлишича, Денов туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган текширувда, фуқаро К.С. турмуш ўртоғи раҳбарлигидаги “А.” фермер хўжалиги балансида бўлган ер майдонининг 5 сотихини фирибгарлик йўли билан сотишни режалаштириб, фуқаро С.ни танишлари орқали ер майдони ҳужжатларини расмийлаштириб беришга ишонтирган.
Унинг 5 500 АҚШ доллари ва 16 млн сўмини қўлга киритганлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилмоқда.