my5
Sevimli

Дунё бўйича вирус юқтирганлар 188 миллиондан ошиб кетди

ДУНЁ 15.07.2021, 12:27
Теглар: коронавирус
Дунё бўйича вирус юқтирганлар 188 миллиондан ошиб кетди

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 362 031 янги ҳолати аниқланди. 6 135 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги  маълумотларига кўра, дунёда касалликни  188 миллион 313 мингдан ортиқ одам юқтирган,  улардан 4 миллион 057 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:

  • АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,572 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. 
  • иккинчи ўринда Ҳиндистон (30,946 миллиондан ортиқ),  
  • учинчи ўринда Бразилия (19,106 миллиондан ортиқ),
  • тўртинчи ўринда Россия (5,857 миллиондан ортиқ),🇫🇷бешинчи ўринда эса Франция (5,705 миллиондан ортиқ).

 

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 20 450, Ҳиндистонда 38 792, Бразилияда 17 031, Россияда 23 827, Францияда 5 500 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

 Жонс Хопкинс университетининг маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 3 миллиард 497 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Шарҳлар

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони яна 200 нафардан ошди. ССВ муҳим огоҳлантириш берди

27.11.2021, 11:19

2021 йил 26 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 192599 (+218) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум...
Чехияда коронавирус билан боғлиқ касаллик сони кўпайгани туфайли ҳукумат янги чекловларни жорий этди

27.11.2021, 00:32

Европа коронавирус юқтириш ҳолатлари кескин кўпаймоқда, дея хабар бермоқда Associated Press хабар берди. Жумладан, Чехияда коронавирус билан боғлиқ касаллик ҳолатлари сабабли янги чекловлар жорий этилди. Охирги суткада...
Ўзбекистонда коронавирусдан касалланишлар ва ўлимлар сони ортди

25.11.2021, 10:05

Кеча юртимизда 220 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди.2021 йил 24 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони...
Францияда коронавируснинг навбатдаги тўлқини бошланди

22.11.2021, 23:34

Франция ҳукумати мамлакатда коронавируснинг навбатдаги тўлқини бошланганини маълум қилди. Бу ҳақда Le Figaro хабар берди. Мамлакат Бош вазири Габриэль Атталнинг сўзларига кўра, бир ҳафта ичида коронавирус инфекциясининг янги...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси