my5
Sevimli

Андижонда ҳайдовчи йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди

ЖИНОЯТ 16.07.2021, 15:21
Теглар: Андижон, Авария, фуқаро
Андижонда ҳайдовчи йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, 2021 йил 13 июль куни соат 23:00 ларда Избоскан туманида яшовчи фуқаро Т.Б ўзининг “Матиз” русумли автомашинасини Андижон тумани, "Истиқлол" МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтаётган шу туманда истиқомат қилувчи Ж.Ж.ни уриб юборган. Бунинг оқибатида Ж.Ж бош қисмидан жароҳат олиб шифохонага ётқизилган. Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.

Шу ўринда ИИББ "Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига жиддий шикаст етказиб, уларнинг ҳаётига нуқта қўйилишига ҳам сабабчи бўлишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг" дея фуқароларга мурожаат қилмоқда.

Шарҳлар

"Андижонда кўприкдан ўтиш 1000 сўмга айланди..."

13.10.2021, 10:57

Ижтимоий тармоқларда “Булоқбоши, Куллада пуллик кўприк пайдо бўлибди...” мазмунидаги  хабар тарқалди.Унда одамлар вақтинчалик фойдаланаётган кўприги ҳам бузилиб кетгани, бундан фойдаланган уддабуронлар 2 та тахта қўйиб,...
Ўзбекистоннинг 1 фоиз ерида 10 фоиз аҳолиси яшовчи Андижонда сув, уй ва тибий хизмат билан таъминланиш даражаси қандай?

29.09.2021, 12:46

Водий вилоятлари бўйлаб ташрифини давом эттираётган Шавкат Мирзиёев бугун Андижон вилоятида бўлиб турибди. “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқуловнинг хабар қилишича, андижонликлар билан учрашув чоғида президент ўз...
Андижон вилояти собиқ ҳокимига унвони қайтариб берилди

14.09.2021, 11:32

Андижон вилоятининг собиқ ҳокими Қобилжон Обидовга давлат раҳбари Фармони билан “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони ва “Олтин юлдуз” медали қайтариб берилди.Бу ҳақда журналист Муҳаммаджон Обидов ижтимоий тармоқдаги...
Aндижонда вояга етмаганларга ноқонуний диний таълим бериб келганлар жазога тортилди

14.08.2021, 19:18

"Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуннинг янги таҳририда диний таълим муассасасидан ташқарида диний таълим бериш ноқонуний фаолият сифатида белгиланди. Aфсуски, бугунги кунда ҳеч қандай...