my5
Sevimli

Юлдуз Усмонованинг суди бўйича расмий баёнот берилди

ЖАМИЯТ 16.07.2021, 19:50
Юлдуз Усмонованинг суди бўйича расмий баёнот берилди

15 июнь куни фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг иш юритувига даъвогар Тажимуратов Даулетмурат Мирзамуратовичнинг жавобгар Усманова Юлдуз Ибрагимовнага нисбатан шаън-қадр қимматга етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги аризаси келиб тушган. Вазиятнинг кейинги тавсилотлари ҳақида Тошкент шаҳар судларининг Ахборот хизмати маълумот берди.

Даъвогар Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усманованинг концертида:

“Қарақалпоғистон, сизлар айтишингиз мумкин нимага Қорақалпоғистон деб, атта умуман яшаш осон эмас, лекин Ўзбекистон халқи бағрининг ичидаги “чопони” ичидаги бир халқ...” деган сўзларни эшитганлиги, унинг бу сўзлари Қорақалпоғистон ҳалқини камситганлиги, “у ерларда осон эмас”, деб ёмон қилиб кўрсатганлиги, “биз улар учун жавобгармиз”, деган сўзлари билан уларни ожиз, бировнинг ёрдамига мухтож халқ сифатида таърифлаганидан норози бўлиб, суддан жавобгар Усманова Юлдуз Ибрагимовнага Қорақалпоғистон халқи ва даъвогар Тажимуратов Даулетмурат Мирзамуратовичдан кечирим сўраш мажбуриятини юклашни сўраган.  

Суд муҳокамаси 7 июль куни соат 14:00 га тайинланган бўлиб, жавобгар Ю.Усманова судга ўзининг соғлиги ёмонлиги сабабли ишни кўришни кейинга қолдириш тўғрисидаги аризаси билан мурожаат қилган.

Шунга асосан суд мажлиси 2021 йил 16 июль куни соат 14:00 га қолдирилган, бу ҳақда тарафлар тегишли тартибда огоҳлантирилган.

Мазкур фуқаролик иши бўйича даъвогар Д.Тажимуратов фуқаролик ишлари бўйича М.Улуғбек туманлараро судига қўнғироқ қилиб, самолёт учмаганлиги сабаб, ФИБ туманлараро Нукус суди биносида ВКА режимида иштирок этиши тўғрисида судга илтимоснома киритгани сабабли бугун, 16 июль санасидаги суд мажлиси шу режимда тарафлар иштирокида кўрилди.

Дастлаб суд таркиби эълон қилинди, тарафлар эътироз билдирмадилар, раддия келтирилмади.

ВКА режимидаги суд мажлисида даъвогар Д.Тажимуратов, жавобгар вакили адвокат Э.Уайдуллаева ҳамда эркин кузатувчилар – Жоллибай Бекназаров ва Есемурат Эсбоганов иштирок этишди.

Суд мажлисида тарафларнинг шахси аниқланди. Даъвогар жавобгар вакилининг иштирок этишига эътироз билдириб, шахсан Ю.Усманова қатнашишини сўради.

Жавобгарнинг вакили адвокат ёзма илтимоснома киритиб, иш ҳужжатлари билан танишиш ва суд муҳокамасига тайёрланиш учун муҳлат беришни сўради.

Суд ўз жойида ажрим қилиб, даъвогарнинг жавобгар вакили иштирок этишига йўл қўймаслик тўғрисидаги илтимосномасини рад этди.

Суд ўз жойида ажрим қилиб, жавобгар вакилининг ишни кейинга қолдириш илтимосномасини қаноатлантирди.

Суд мажлиси ВКА режимида кўрилиши 2021 йил 23 июль соат 15:00 га қолдирилди.

Шарҳлар

Меҳмонона 19.07.2021, 10:45
Она обязана сама придти суд
Меҳмон 19.07.2021, 09:37
За этим судебным процессам наблюдает вес Каракалпакистан!
Меҳмон 19.07.2021, 08:38
Надоела уже это усманова всех.жаль зря её впустили обратно в страну
Меҳмон 19.07.2021, 08:22
А что а что ей трудно попросить прощения народа каракалпаки