my5
Sevimli

"Aлишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг қўлёзма ва китоб мероси" номли китоб-альбом тайёрланмоқда

МАДАНИЯТ 17.07.2021, 12:47
"Aлишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг қўлёзма ва китоб мероси" номли китоб-альбом тайёрланмоқда

Бир аср ва ундан кўпроқ вақт олдин чоп этилган босма нашрларнинг ажойиб намуналари, жумладан 1870 йилдан 1916 йилгача ўзбек тилида нашр этилган "Туркистон вилоятининг газети" нусхалари 146 йил давомида сақлаб келинмоқда. Нашрнинг сақланиб қолган сонларини ўрганиш орқали 19-аср охири ва 20-аср бошларида Туркистон ҳудудида яшаган аждодларимиз ҳақида маълумотларга эга бўлишимиз мумкин.

Газетанинг асосий вазифаси маҳаллий аҳолини маҳаллий маъмурият буйруқлари, янги ҳукуматнинг буйруқлари ва фармонлари тўғрисида хабардор қилишдан иборат бўлган. Нашрда расмий материаллардан ташқари пахтачилик, авиация, астрономия, археология, тарих, адабиёт, санъат, журналистика ва бошқа мавзуларга оид мақолалар ҳам чоп этилган.

 Газета Туркистон генерал-губернаторлиги девонхонасининг босмахонасида ҳафтасига икки марта чоп этилган, бир дона нусхасининг нархи 5 тийинни ташкил этган. Дастлаб газета маҳаллий муаллифларнинг мақолаларига муҳтож бўлган ва аҳолини ҳамкорликка ундаш учун ҳар бир ҳарф учун 1 тийиндан тўлаган. Aгар мақолада 300 сўз бўлса, муаллиф 3 сўм миқдорида гонорар олган - ўша даврларда бу муносиб пул эди!

Газетанинг шу кунгача сақланиб қолган нусхалари Aлишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг қўлёзмалар, нодир ва қимматли нашрлар фондида сақланмоқда. Ушбу ва бошқа асарлар асосида Бутунжаҳон жамияти муаллифлар жамоаси Эриелл Гроуп халқаро нефт хизмати компаниясининг кўмаги билан "Aлишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг қўлёзма ва китоб мероси" китоб-альбомини чоп этишга тайёрламоқда. Китоб албом 2021 йил центябр ойида бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича бутунжаҳон жамиятининг  конгрессида эълон қилинади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси