АсосийJamiyat

Муфтий Усмонхон Алимов оғир аҳволдами? Мусулмонлар идораси изоҳ берди

'Муфтий Усмонхон Алимов оғир аҳволдами? Мусулмонлар идораси изоҳ берди'ning rasmi

Шу кунларда интернет ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг саломатликлари тўғрисида турли хабарлар тарқалмоқда. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ушбу хабарлар асоссиз ва ҳақиқатга зид эканини маълум қилди.

"Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг саломатликларини яхшилаш учун навбатдаги даволаниш муолажалари амалга оширилмоқда. Малакали тиббиёт мутахассислари ва шифокорлар томонидан ҳазратнинг соғлиқлари мунтазам кузатиб борилмоқда ҳамда даволаниш босқичлари ўтказилмоқда. Аллоҳ таолога шукрки, айни пайтда муфтий ҳазратларининг сиҳатлари барқарордир.

Одамлар орасида ҳар хил асоссиз ва воқеликка тўғри келмайдиган ёлғон хабарларни тарқатиш муборак Ислом динимизда гуноҳ саналиши, қонунчиликда эса жавобгарликка сабаб бўлишини яна бир бор эслатамиз" дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар