АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонда 42 даража иссиқ бўлади

'Бугун Ўзбекистонда 42 даража иссиқ бўлади'ning rasmi

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. 

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 34-39°, шимолда, жанубда, ва чўл ҳудудларда 41-42° бўлади. 

Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 36-38° ни ташкил этади.

 Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 26-31° бўлади. 22 июль кунлари кутилаётган маҳаллий ёмғирлар сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи мавжуд.

Бошқа янгиликлар