АсосийJinoyat

Нурмат Отабеков: “Ўзбекистонга “Ламбда” штамми кириб келиши эҳтимоли мавжуд

'Нурмат Отабеков: “Ўзбекистонга “Ламбда” штамми кириб келиши эҳтимоли мавжуд'ning rasmi

Хабар қилинганидек, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ташаббуси билан  Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида ЎзЭОАВМА медиа-холлида “Вакцина – саломатлик ва чекловларсиз ҳаёт” мавзусида Очиқ мулоқот ташкил этилди.

Мутахассислар оммавий ахборот воситалари вакилларини қизиқтираётган саволларга жавоб бериш асносида бугунги пандемик вазият билан боғлиқ бир қатор муҳим жиҳатларга ҳам эътибор қаратишди. 

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков коронавируснинг янги штаммлари ҳақида тўхталиб, уларнинг барчасига қарши курашда вакциналарнинг аҳамияти юқори  эканлигини таъкидлади.  

“Айни пайтда юртимизда коронавируснинг бир қанча штаммлари аниқланган. Бугунги кунда Жанубий Америкада кенг тарқалаётган “Ламбда” штамми ҳам мамлакатимизга кириб келиши мумкинлигини ҳеч ким инкор қилолмайди”, - деди Нурмат Отабеков.  

Унинг таъкидлашича, бугунги кунда Жанубий Америкада тарқалаётган короавирус инфекциясининг 30 фоизи бевосита янги “Ламбда” штамми билан боғлиқ. Мазкур штамм бошқаларга нисбатан ўта юқувчанлиги, тез тарқалиши, оғирриоқ ўтиши  билан ажралиб туради. Аввалги штаммлар фақат бемор билан мулоқот асносида юқиши аниқланган бўлса, “Ламбда” штамми билан ҳатто беморнинг ёнидан ўтиб кетиш асносида ҳам касалланиш мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, илк бор 2020 йилнинг декабрь ойида Перу, Эквадор, Аргентинада  аниқланган “Ламбда” айни пайтга қадар дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатига тарқалиб улгурган.  

“Вакцина ҳар қандай штаммга қарши самара бериши мумкин, – деди Н. Отабеков. – Чунки, бу штаммларнинг барчасининг асосида  SARS-CoV-2  коронавируси ётади. Шу боис, одамларимиз,  турли мишмишларга ишонмасдан, албатта вакцина олиши, шу билан бирга карантин талабларига ҳам изчил амал қилишни тўхтатмаслиги шарт.

Бошқа янгиликлар