Бугун, 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлов кампаниясига старт берилади. Шу куннинг ўзида МСК матбуот марказининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси Ахборот хизмати хабар берди.
Маъулм қилинишича, Халқаро пресс-клуб ҳам ушбу жараённи ёритиб боради.
Эфирни сиз тўғридан-тўғри бугун, соат 11:00 да "Ўзбекистон 24, "УзРепорт", "Менинг юртим", "Севимли", "Zo'r TV" да ўзбек тилида, "Тошкент" "Оилавий" телеканалларида рус тилида, "Dunyo bo'ylab" да инглиз тилида томоша қилиш мумкин.






