my5
Sevimli

Учкўприкда “Coca-cola”, “Pepsi” ва “Fanta”ларни яширин ишлаб чиқараётган цех фаолияти фош этилди

ЖИНОЯТ 24.07.2021, 17:33
Теглар: Учкўприк, coca-cola
Учкўприкда “Coca-cola”, “Pepsi” ва “Fanta”ларни яширин  ишлаб чиқараётган цех фаолияти фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг  хабар беришича, Учкўприк туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан “Coca-cola ichimligi Uzbekiston – LTD” МЧЖнинг мурожаатига асосан ўтказилган тадбирда, фуқаро М.Э.нинг хонадонида яширин цех ташкил қилгани, санитария ва гигиена талабларига жавоб бермайдиган шароитда “Coca-cola”, “Pepsi” ва “Fanta” номи остида салқин ичимликларини ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланган. 

 Воқеа жойидан тайёр маҳсулотлар, бўш елим идишлар, рангли суюқлик ва бошқа товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинди.

Шарҳлар

Учкўприкда "ЗИЛ-131" юк машинаси уриб юборган велосипедчи воқеа жойида ҳалок бўлди

08.11.2020, 09:18

Фарғона вилояти Учкўприк туманида 6 ноябрь куни юк автомашинаси уриб юборган велосипедчи воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар...
Учкўприк туманида харидорнинг 200 АҚШ доллар пули қалбакилиги аниқланди

07.11.2020, 17:02

Учкўприк тумани. 3 ноябрь куни б.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг 10 май куни номаълум шахс Бегобод қишлоғи ҳудудида жойлашган кредит савдо дўконида уяли...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси