my5
Sevimli

Депутатлар коррупцияга қарши курашишга оид қонун лойиҳасини маъқуллади

СИЁСАТ 24.07.2021, 17:44
Теглар: ​Коррупция, Депутат
Депутатлар коррупцияга қарши курашишга оид қонун лойиҳасини маъқуллади

Жорий йилнинг 24 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.  

Унда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан  Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди.  

 

Моддама-модда муҳокама қилинган лойиҳа депутатларнинг кўпчилик овози билан маъқулланди ва тасдиқлаш учун Олий Мажлис Сенатига юборилади. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилди.

 

Қонун лойиҳасидаги нормалар билан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётганларнинг шахси сир сақланиши, ўзининг, шунингдек яқин қариндошларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиниши давлат томонидан кафолатланмоқда.  

 

Шарҳлар

Пора олиш учун "узоқ муддатлик қамоқ" жазоси белгиланмоқда

05.12.2021, 18:50

Пора олиш”, “пора бериш” ва “пора олиш-беришда воситачилик қилиш” қилмишлар учун Жиноят кодексининг тегишли моддаларининг учинчи қисми санкцияси оғирлаштирилиб, 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси...
Ўзбекистон коррупция соҳасида "рақамлаштириш" бўйича ЕХҲТ билан ҳамкорлик қилади

19.11.2021, 09:42

2021 йил 17 ноябрь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти рахбарияти билан учрашди ва англашув Меморандумини имзолади. Ушбу меморандум орқали энди ЕХҲТнинг...
Коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштиришга оид қонун сенаторлар томонидан маъқулланди

01.10.2021, 15:44

“Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Олий Мажлис Сенатида маъқулланди. Бу...
Бир йилда коррупцион ҳолатларга оид 34 та жиноят иши қўзғатилган, шундан 26 таси — бюджет маблағлари билан боғлиқ

18.08.2021, 18:10

Бир йил ичида коррупцион ҳолатларга оид 34 та жиноят иши қўзғатилган, шундан 26 таси — бюджет маблағлари билан боғлиқ.Бу ҳақда бугун АОКАда Коррупцияга қарши курашиш...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси