«Женоа»дан «Рома»га ўтиши ойдинлашган Элдор Шомуродовнинг Рим клубида қанча маош олиши маълум бўлди.
Россиянинг «Матч ТВ» канали хабарига кўра, Элдор Шомуродов Рим жамоасида йиллик 2 миллион евро маош олади. Таққослаш учун, ўзбекистонлик ҳужумчининг Генуя клубидаги йиллик маоши 1,3 миллион еврони ташкил этарди.
Рим клуби ўзбекистонлик ҳужумчини кейинчалик сотиб олиш шарти билан бир йиллик ижарага олаётгани, Шомуродов учун Генуя клубига тўланадиган бир йиллик ижара ҳақи 2,5 миллион еврони ташкил этиши ва трансфер қиймати бонуслар ҳисобида 20 миллион еврогача етиши ҳақида хабар берилганди.






