АсосийJamiyat

Қорақалпоғистонда ички ишлар бўлимида калтакланган фуқаро вафот этгани айтилмоқда

'Қорақалпоғистонда ички ишлар бўлимида калтакланган фуқаро вафот этгани айтилмоқда'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистонда фуқаро Даулетмуратова Сапаргул Тлеубаевнанинг  укаси Даулетмуратов Бахтияр Тлеубаевични Тахиаташ тумани ИИБ профилактика инспектори Баймуратов Саламат томонидан олиб кетилиб, туман ИИБда укасига тан-жароҳат етказилганлиги сабабли вафот этганлиги тўғрисида хабар тарқалди.

Қорақалпоғистон республикаси прокуратураси ҳолат бўйича маълумот берди:

Хабарга кўра, ҳозирда Даулетмуратов Бахтияр Тлеубаевичнинг ўлими ҳолати юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Ҳолат бўйича Тахиаташ тумани ИИБ ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ва марҳум Б.Даулетмуратовнинг ўлими сабаблирини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Мазкур терговга қадар текширув ҳаракати шахсан Қорақалпоғистон Республикаси прокурори назоратига олинган.

Тергов натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

    Бошқа янгиликлар