my5
Sevimli

Сергели тумани Қўйлик-5да ёнғин чиқди

ЖАМИЯТ 31.07.2021, 17:37
Теглар: Ёнғин, Сергели, нонвойхона
Сергели тумани Қўйлик-5да ёнғин чиқди

ФВВ нинг хабарига кўра, бугун, 31 июль куни соат 13:10 да Сергели тумани Қўйлик-5 даҳасида жойлашган нонвойхона ва лаваш тайёрлаш ошхонасида ёнғин содир бўлган.

Бу бўйича Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушди.

 

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:13 да воқеа жойига етиб бориб, соат 13:28 да ёнғин ўраб олинган ва соат 13:30 да ёнғин батамом ўчирилган..  

Ёнғин оқибатида бинонинг 80  кв.м. майдонда том ва шифт қисми ёниб зарарланган. 220 кв.м. майдон сақлаб қолинган.

 

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

 Юқоридаги каби кўнгилсиз вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишларини сўрамоқда.

Шарҳлар

Тошкентдаги хонадонларнинг бири ёниб кетди. 6 нафар фуқаро қутқариб қолинди, 1 киши ҳалок бўлди

11.10.2021, 12:16

Тошкентдаги хонадонларнинг бири ёниб кетди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.Қайд этилишича, бугун, 11 октябрь куни соат 09:50 да Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида жойлашган уйларнинг бирида...
Самарқанддаги боғчада ёнғин содир бўлди, болалар эвакуация қилинган

04.10.2021, 16:00

Бугун, 4 октябр куни соат 14:36 да Самарқанд шаҳар Бағдод кўчасида жойлашган мактабгача таълим муассасаси ошхонасининг том қисмида ёнғин рўй берди. Бу ҳақда ФВВ Ахборот...
Олтиариқдаги пахта қабул қилиш пунктида ёнғин чиқди

27.09.2021, 21:49

Олтиариқдаги пахта қабул қилиш пунктида ёнғин чиқди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.Қайт этилишича, 2021 йил 27 сентябрь куни соат 13:27да Олтиариқ тумани "Полосон" МФЙ, Марғилон...
Сергели туманидаги ширкат раҳбари хонадон эгаларидан ундирилган 431 млн. сўмни "еб юборди"

16.09.2021, 12:24

Сергели туманидаги ширкат раҳбари  хонадон эгаларидан ундирилган  431 млн сўмни "еб юборди". Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.Унга кўра, фуқароларнинг ҳуқуқ ва...