Ижтимоий тармоқларда Зомин санатория ён бағридаги тоғда ёнғин чиқганлиги акс этган видеолар тарқалди.
Жиззах вилояти ФВБ Ахборот хизмати хабар беришича, бугун, 1 август куни соат 10:40 ларда Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Жиззах вилояти Зомин тумани "Дуоба" ҚФЙ Ўриклисой қишлоғи ҳудудида дала майдонида ёнғин рўй берганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.
Ҳозирда ёнғин жойига 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси ҳамда 24 нафар шахсий таркиб юборилган.
Дастлабки бўлинмалар ёнғин жойига етиб борган ва ёнғинни ўраб олиш ишлари бошланган.