АсосийJamiyat

"Кўчада қолган аёл"нинг ҳолати Сенат томонидан ўрганилмоқда

'"Кўчада қолган аёл"нинг ҳолати Сенат томонидан ўрганилмоқда'ning rasmi

Жорий йилнинг 1 август куни интернет тармоқларида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 7 ёшли боласи билан кўчада қолган аёл ҳақидаги видеоматериал тарқалган.

Унда Шаҳноза исмли аёл 7 ёшли фарзанди билан ёз фаслида кўчада қолиши, ишлаб пул топиб, қиш фаслида йиққан пулларига ижарада туриб, кун ўтказиши ва моддий шарт-шароити оғир аҳволда эканлиги айтилган.

Олий Мажлиси Сенатининг хабар беришича, аёлнинг шарт-шароити шу куннинг ўзидаёқ ўрганилган.

"Дастлабки маълумотларга кўра, фуқаро Наманган вилоятидан Тошкент вилоятига келин бўлиб тушган. Бу борадаги маълумотлар ички ишлар органлари томонидан ўрганилмоқда. Тезкор кўрилган чоралар натижасида фуқаро Юнусобод тумани “Отчопар-1” маҳалласидаги ётоқхонага вақтинча жойлаштирилди. Фуқаронинг турмушидаги ҳолати, шарт-шароити батафсил ўрганилгандан сўнг уй-жой билан таъминлаш масаласи тўлиқ ҳал этилади. "-дейилади хабарда

Ўз ўрнида, мазкур ҳолат Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси назоратида ўрганилмоқда. Ўрганиш натижаси юзасидан батафсил ахборот тақдим этилади.

Бошқа янгиликлар