my5
Sevimli

Онкологик касалликка чалинган беморлар вакцина олиши мумкинми?

САЛОМАТЛИК 02.08.2021, 17:30
Теглар: вакцина, онкология
Онкологик касалликка чалинган беморлар вакцина олиши мумкинми?

Онкологик касалликка чалинган беморлар вакцина олиши мумкинми? Ушбу саволга  “Ўзбекистон 24” телеканали билан ҳамкорликда ташкиллаштирган "COVID-19": Савол-жавоб" телелойиҳасида ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Эъзозбек Ризаев томонидан жавоб берилди:

— Маълумки, бугунги кунда “COVID-19” инфекцияси онкологик касалликка чалинган беморларда жуда оғир ўтиб, баъзида аянчли ҳолатларга ҳам сабаб бўлмоқда.Шу боис, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан онкологик хасталиклар билан оғриётган беморларни коронавирус инфекциясига қарши эмлаш зарур, деб белгиланди. Бироқ бунда тиббий муолажалар турига эътибор қаратиш лозим бўлади. Яъни, агар беморда кимё ёки нур терапия курси ўтказиладиган бўлса, эмлаш ушбу муолажадан аввал қилиниши зарур. Хўш, нима учун?  Сабаби, кимё ёки нур терапия мураккаб тиббий муолажа ҳисобланиб, у инсон организмида иммун тизимининг кучсизланишига олиб келади. Натижада бу пайт бемор вакцина олганда, танада коронавирус инфекциясига қарши жавоб реакция – антителалар ишлаб чиқарилиши паст бўлади. Шу боис ҳам мутахассислар ўсма хасталикларига чалинган инсонларни кимё ёки нур терапиядан аввал эмланишини маслаҳат беради. Бу билан махсус терапия сабабли иммунитет кучсизланган вақтда беморнинг “COVID-19” инфекциясига чалиниш хавфи пасаяди. Демак, тўғридан-тўғри кўрсатма шуки, онкологик касалликларга чалинган инсонларнинг коронавирус инфекциясини енгил ўтказиши учун ҳам вакцинация қилиниши зарур.

 

Шарҳлар

Юртимизга яна 356 минг доза коронавирусга қарши вакцина келтирилди

11.09.2021, 06:12

Бугун тонгда COVAX дастури доирасида AstraZeneca вакцинасининг 356 минг дозаси юртимизга олиб келинди.Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 22 миллион 802 минг 540 дозани ташкил...
1 ноябрга қадар вакцина олган талабалар контрактига 10 фоизлик чегирма берилади

09.09.2021, 10:21

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон ОТМларининг 2021/2022-ўқув йили учун тўлов-контракт пули миқдорлари тасдиқланди.Янги тартибга кўра, 1 ноябрга қадар коронавирусга қарши вакцина олган талабаларга стипендиясиз базавий тўлов-контракт...
Ўзбекистонда 1 кун ичида 353 259 доза вакцина қўлланилди

07.09.2021, 12:19

Соғликни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, 6 сентябрда Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 353 259 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилган. Улардан:1-босқич эмланганлар 44 240 нафарни, 2-босқич эмланганлар 245 716...
Юртимизга яна 1,5 миллион доза коронавирусга қарши вакцина келтирилди

05.09.2021, 10:49

Ҳозиргина ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 1 ярим миллион дозаси юртимизга олиб келинди.Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 19 миллион 446 минг 540 дозани ташкил қилмоқда.Улардан: 460 000 дозаси...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси