АсосийJinoyat

Самарқандда "Covid-19" таҳлилини сохталаштирган фуқаро жавобгарликдан қутулиш учун ИИБ ходимига 5 минг доллар пора таклиф қилди

'Самарқандда "Covid-19" таҳлилини сохталаштирган фуқаро жавобгарликдан қутулиш учун ИИБ ходимига 5 минг доллар пора таклиф қилди'ning rasmi

2021 йил 30 июль куни Самарқанд вилояти ИИБ авфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси тезкор ходимлари томонидан Тайлоқ тумани марказида ўтказилган тезкор тадбирда, 1990 йилда туғилган, Самарқанд шаҳар «Имом Восе» маҳалласида яшовчи Х.Д. чет давлатга кетиши ва авиачипта олиши учун керак бўладиган "COVID 19" вируси мавжуд эмаслиги тўғрисидаги тест таҳлилини сохталаштирган ҳолда 180.000 сўмга сотган вақтида далилий ашёлар билан ушланади. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ хабар қилди.

Маълум бўлишича, ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб бориш жараёнида фуқаро Х.Д. нинг укаси ҳолатни расмийлаштирмаслик ва ишни ижобий томонга ҳал қилиб бериш эвазига тезкор ходимга 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора сифатида таклиф қилади.

Ходим ИИО ходимига пул таклиф қилиш, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши тўғрисида огоҳлантиришига қарамай, фуқаро кейин келиб учрашишини айтиб чиқиб кетган. Ходим ҳолат юзасидан Бошқарма бошлиғига билдирги билан мурожаат қилган.

Билдиргига асосан, 2021 йил 31 июльʼ куни ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Самарқанд вилояти бўйича бўлими ҳамда Самарқанд шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, фуқаро И.Х. тезкор ходимга 5 минг АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

"Мазкур ҳолат бўйича Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.", дейилади хабарда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар