my5
Sevimli

Фуқарони Қирғизистон олийгоҳига ўқишга киритиб, кейин Ўзбекистонга кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

ЖИНОЯТ 03.08.2021, 17:45
Теглар: Қирғизистон, фирибгар
Фуқарони Қирғизистон олийгоҳига ўқишга киритиб, кейин Ўзбекистонга кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Фуқарони Қирғизистон олийгоҳига ўқишга киритиб, кейин Ўзбекистонга ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

Маълум бўлишича, фуқаро Э.Э. фуқаро А.нинг ишончига кириб, уни 7 000 АҚШ доллари эвазига Қирғизистон Республикаси тиббиёт олийгоҳига ўқишга киритиб, биринчи босқични тугатганидан сўнг танишлари орқали ўқишини Тошкент тиббиёт академиясига кўчириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 3 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.",-дейилади хабарда.

Шарҳлар

Сенат раиси Қирғизистон Республикаси Президенти билан учрашди

23.09.2021, 09:53

Жорий йил 21 сентябрь куни Сенат Раиси Т.Нарбаева Қирғизистонга расмий ташрифи доирасида Президент Садир Жапаров билан учрашди.Бу ҳақда Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабар берди.Қирғизистон...
Бугун Сенат Раиси бошчилигидаги делегациянинг Қирғизистонга ташрифи кутилмоқда

21.09.2021, 10:51

2021 йил 21 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Нарбаева бошчилигидаги делегациянинг Қирғиз Республикаси (Бишкек шаҳри)га расмий ташрифи бўлиб ўтади. Бу ҳақда Сенат...
Тошкентда имтиёз асосида фуқароларга хонадон олиб беришни ваъда қилган МЧЖ раҳбари фош бўлди

17.09.2021, 10:58

Имтиёзли шартлар асосида фуқароларга хонадон олиб беришни ваъда қилган МЧЖ раҳбари ва бошқаларнинг кирдикорлари фош бўлди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент буни маълум қилди.Фуқароларнинг ҳуқуқ ва...
БАА Қирғизистонда Ислом академиясини қуради

14.09.2021, 10:41

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров мамлакат муфтийси Замир Ракиев билан учрашув ўтказди, унда мафкуравий хавфсизлик, динлараро бағрикенглик ва диний таълим масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Regnum...