my5
Sevimli

Аскар Акаев нима учун Қирғизистонга қайтганини маълум қилди

ДУНЁ 03.08.2021, 20:10
Аскар Акаев нима учун Қирғизистонга қайтганини маълум қилди

Қирғизистоннинг биринчи президенти Аскар Акаев ДМХҚдаги сўроқдан кейин «Кумтор» олтин кони тўғрисидаги иш бўйича тергов билан ҳамкорлик қилиш учун мамлакатга келганини маълум қилди.

Орадан 16 йил ўтиб мамлакатга қайтган Қирғизистоннинг биринчи президенти Аскар Акаев Давлат миллий хавфсизлик қўмитасидаги сўроқдан кейин брифингда сўзга чиқди, дея хабар қилди «АКИpress» АА.

«Ватанга қайтиш имкониятини берганлари учун мамлакат раҳбарияти, президент Садир Нургожоевичдан жуда ҳам миннатдорман. Мен ҳамкорлик қилиш, ёрдамлашиш учун келдим», — деди у.

Аскар Акаев «Кумтор» олтин кони лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги иш бўйича терговга ёрдам бермоқчи эканлигини маълум қилди.

«Мен Кумторни қандай қурганимиз, Кумторни нима учун қурганимиз, қандай эҳтимолий хатоларга йўл қўйилганини чин юракдан, самимий айтиш учун келдим», — дея тушунтириш берди мамлакатнинг биринчи президенти.

Эслатиб ўтамиз, Аскар Акаев 2005 йилда мамлакатдан қочиб кетганидан буён Қирғизистонда бўлмаган. 2021 йилнинг июлида ДМХҚ раиси Камчибек Ташиев Аскар Акаев «Кумтор» тўғрисидаги иш бўйича қидирувга берилганини эълон қилди.

Собиқ сиёсатчи Россияда эмиграцияда яшади ва илмий фаолият билан шуғулланди, 2006 йилдан буён Россия Фанлар Академиясининг чет эллик аъзоси ҳисобланади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси