Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳридаги 10-сонли оилавий поликлиникада фуқаро шифокорни аямасдан тагига босиб олиб дўппослаётганлиги акс этган видео тарқалди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Видео лавҳада юз берган ҳолат бўйича 2021 йил 28 июль куни Наманган шахар ИИО ФМБ 2-сон ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабар асосида ИИБ ходимлари томонидан воқеа жойига борилиб терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган. Унга кўра, Наманган шаҳар Янгиқурилиш МФЙда жойлашган 10-сонли оила поликлиникада шифокор бўлиб ишловчи, 1994 йилда туғилган Н.К.ни олдига Наманган шаҳрида яшовчи 1999 йилда туғилган Б.Н. акаси 1996 йилда туғилган Г.Н.лар ўғлини соғлиғи яши эмаслиги ва тана ҳарорати кўтарилиб кетганлигидан шикоят қилиб тиббий ёрдам сўраб келган. Н.К. тиббий кўрикни ўтказиб тана ҳарорати кўтарилмаганлигини айтганида, шунда 1999 йилда туғилган Б.Н. нотўғри ташхис қўйяпсан деб жанжал кўтариб шифокор билан муштлашиб кетганлиги оқибатида шифокор юз, бош ва қўл қисмига жарохат олганлиги аниқланган.
Шифокорни олган тан жароҳати бўйича судга оид экспертиза тайинланган бўлиб, 2021 йил 04 август кунги хулосага кўра шифокор бош мия ёпиқ шикасти, бош мия чайқалиши, ўнг қўл тирсак соҳаси шилинган жарохати, пешона, ўнг чакка, ўнг кўз юқори қовоқ сохаси қонталаш жарохатлари борлиги ушбу жарохат тиббий мезонга кўра оғирлик даражаси бўйича соғлиқни бузилишига сабабчи бўлган енгил тан жарохати эканлиги аниқланган.
Юқоридаги ҳолат бўйича Наманган шахар ИИО ФМБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.