my5
Sevimli

Жиззахлик карантин қоидаларини бажаришга мажбур бўлмаган ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда

ЖАМИЯТ 04.08.2021, 21:58
Жиззахлик карантин қоидаларини бажаришга мажбур бўлмаган ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда

Ижтимоий тармоқда тарқалган "Карантин қоидаларини бажаришга мажбур бўлмаган ЙПХ ходими " ҳамда “Жиззахда ЙПХ ходимларига қонун ўқитилганми?” сарлавҳаси остида тарқалган видеолар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси маълумот берди.

Жорий йилнинг 31 июль куни Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими А.Норқулов томонидан Жиззах шаҳар, Шароф Рашидов шоҳ кўчасида 1.1 йўл ётиқ чизиғини босиб ҳаракатланганлиги учун "Спарк" русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилган. Ҳайдовчига нисбатан қоидабузарлиги юзасидан қоғоз шаклидаги баённома ва ҳайдовчи баённомага имзо қўйишдан бош тортганлиги сабаб далолатнома расмийлаштирилган.  

 

Ўзаро мулоқот жараёнида ҳайдовчи томонидан ЙПХ ходими тиббий ниқобини тўлиқ тақмаганлиги ва расмийлаштирилган баённомадан нусҳа олишга рухсат бермаганлигига эътироз билдирилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси