my5
Sevimli

Навоийда газдан ноқонуний фойдаланган Оҳак цехи аниқланди

ЖИНОЯТ 05.08.2021, 18:27
Теглар: Навоий, газ, Оҳак цехи
Навоийда газдан ноқонуний фойдаланган Оҳак цехи аниқланди

Навоий шаҳрида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган оҳак ишлаб чиқариш цехи аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

Навоий шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувдан маълум бўлишича, “Е” хусусий корхонасига қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехида газдан фойдаланиш учун шартнома тузмасдан, тармоққа қўйилган тамғани бузиб табиий газдан фойдаланилганлиги натижасида, ҳудудий газ таъминоти корхонаси манфаатларига 176,1 млн сўм зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилмоқда.

Шарҳлар

Навоийда фарзандини сотмоқчи бўлган ота-она ушланди

20.09.2021, 14:51

Навоий вилояти Ички Ишлар Бошқармаси Терроризм ва экстремизга қарши курашиш бўлими,  Жиноят қидирув бўлими ҳамда Департаментнинг Кармана тумани бўлими ходимлари ўзаро ҳамкорликда Самарқанд вилояти Нарпай...
Арнасойда газ тармоғидан ноқонуний фойдаланганлар фаолияти фош этилди

14.09.2021, 12:21

Арнасой туманида газ тармоғидан ноқонуний фойдаланган автомобилларга газ қуйиш шаҳобчасининг фаолияти фош этилди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бу ҳақда хабар берди.Ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.”...
Навоийда ўзбошимчалик билан симёғочга чиққан йигит ток уриши туфайли вафот этди

14.08.2021, 17:21

Навоийда симёғочга чиққан йигит ток уриши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда "Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ матбуот хизмати хабар берди. Маълум бўлишича, жорий йилнинг...
Навоийлик “Газчи”ларнинг сири фош бўлди

29.07.2021, 19:13

Навоий вилояти Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди очиқ суд мажлисида “Навбаҳортумангаз” газ таъминоти идорасининг 2 нафар масъул ходимига нисбатан суд иши кўриб чиқилди. Бу...