my5
Sevimli

Нурмат Отабеков коронавирусга қарши вакциналар ва эмлаш жараёнлари ҳақидаги саволларга жавоб берди

ЖАМИЯТ 06.08.2021, 17:57
Теглар: коронавирус, Нурмат Отабеков
Нурмат Отабеков коронавирусга қарши вакциналар ва эмлаш жараёнлари ҳақидаги саволларга жавоб берди

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков COVID-10га қарши вакциналар ва эмлаш жараёнлари тўғрисидаги саволларга жавоб берди.

“Модерна”ни вакцинасини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш бўйича музокаралар олиб борилмаганми?

“Moderna” вакцинаси (м-РНК-1273) COVAX  жамғармаси доирасида республикамизга олиб келингани, АҚШнинг биотехнология компанияси томонидан ишлаб чиқилгани ва 2021 йилда энг яхши вакцина деб баҳолангани ҳамда “Вакцина платформасида/энг яхши янги технология” номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритгани қизиқишнинг ортишига сабаб бўлиши мумкин.

Ҳозирча Ўзбекистонда ZF-UZ-COV-2001 ва СПУТНИК-V вакциналарини ишлаб чиқариш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Келгусида ишлаб чиқариш жараёнини Ўзбекистонда йўлга қўйиш истагида бўлган барча ташаббуслар ҳар томонлама ўрганиб чиқилади.

Олиб келинган “Модерна” вакцинаси тугаса, унинг иккинчи босқичида қандай йўл тутилади? Бу вакцина яна олиб келиниши режалаштирилганми?

Олиб келинган 3 млн 60 доза вакцина билан 1,5 млн атрофидаги аҳолини  тўлиқ эмлашимиз мумкин. Келгусида ҳам ушбу жамғарма томонидан “Модерна” вакцинаси республикамизга яна олиб келиниши мумкин. Нафақат бу вакцина балки, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия этган бошқа вакциналар ҳам олиб келиниши эҳтимоли бор.

АҚШдан олиб келинган вакцинанинг самараси қолган вакциналарга нисбатан кўпроқ кузатилса, қолган вакциналар билан эмлаш тўхтатилиши мумкинми?  

Вакциналарнинг иммуногенлиги 50 фоиздан юқори бўлса, у ҳолда  самарадор ҳисобланади. Ҳозир Ўзбекистонда қўлланилаётган барча вакциналарнинг иммуногенлиги 90% дан юқори деб баҳоланган. Ҳар қандай самарадор бўлмасин, республикамиз эҳтиёжини фақат «Модерна» вакцинаси билан қондириб бўлмайди. Шу боис ҳам бошқа вакциналардан воз кечилмайди.

«Модерна» вакцинаси олис ҳудудларга ҳам етказиладими?

Албатта Ўзбекистонда қандай вакцина ишлатилишидан қатъий назар барча ҳудудлар аҳоли қатламига ушбу вакциналар етиб боради. Ҳозир «Модерна» вакцинаси барча ҳудудларда мавжуд.

Вакцина қабул қилган фуқаро маълум бир муддатга ишда озод этилиш билан боғлиқ чора-тадбирлар кўзда тутилганми?

Ишдан озод этиш амалиёти мавжуд эмас. Лекин, эмланган шахслар, эмлаш пунктининг ўзида 30 минут давомида, кейинчалик уч кун мобайнида кузатувда бўлишади.

Шарҳлар

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони яна 200 нафардан ошди. ССВ муҳим огоҳлантириш берди

27.11.2021, 11:19

2021 йил 26 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 192599 (+218) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум...
Чехияда коронавирус билан боғлиқ касаллик сони кўпайгани туфайли ҳукумат янги чекловларни жорий этди

27.11.2021, 00:32

Европа коронавирус юқтириш ҳолатлари кескин кўпаймоқда, дея хабар бермоқда Associated Press хабар берди. Жумладан, Чехияда коронавирус билан боғлиқ касаллик ҳолатлари сабабли янги чекловлар жорий этилди. Охирги суткада...
Ўзбекистонда коронавирусдан касалланишлар ва ўлимлар сони ортди

25.11.2021, 10:05

Кеча юртимизда 220 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди.2021 йил 24 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони...
Францияда коронавируснинг навбатдаги тўлқини бошланди

22.11.2021, 23:34

Франция ҳукумати мамлакатда коронавируснинг навбатдаги тўлқини бошланганини маълум қилди. Бу ҳақда Le Figaro хабар берди. Мамлакат Бош вазири Габриэль Атталнинг сўзларига кўра, бир ҳафта ичида коронавирус инфекциясининг янги...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси