Токио Олимпиадаси совриндори Бекзод Aбдураҳмонов ва Ўзбекистон байроқдори Нигора Турсунқулова турмуш қуради.
Бу ҳақда спортчиларнинг ота-онаси Sport телеканалига берган интервюсида маълум қилган. Икки спортчининг тўй маросими 14 августда бўлиб ўтиши режалаштирилган.