АсосийJinoyat

Яккасарой туманида "Remdesivir" дорини ноқонуний сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди

'Яккасарой туманида "Remdesivir" дорини ноқонуний сотмоқчи бўлганлар  қўлга  олинди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими ва Тошкент шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда  тезкор тадбир ўтеазилди. 

Унда, фуқаро Т.Қ ва А.Хлар пандемия шароитида аҳолининг истеъмол талаби юқори бўлган дори воситаларини қиммат нархларда ўтказиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, хорижда ишлаб чиқарилган  “Remdesivir” номли дори воситасини ҳар бир донасини 640 минг сўмдан ҳисоблаб, жами 120 донасини 76,8 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, уларга тегишли автомашинада яна 30 дона "Remdesivir" дори воситалари борлиги аниқланиб, жами 101,6 млн сўмлик дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар