Яқинда Италиянинг машҳур “Рома” клубига кўчиб ўтган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўзининг янги жамоаси сафидаги дебют ўйинидаёқ битта гол урди ва яна битта голга ҳаммуаллифлик қилди.
Бироқ, бу ҳол “Рома”ни йирик мағлубиятдан қутқариб қололмади. Биз учун муҳими, Шомуродов Жозе Моуринё қўл остида йўқолиб қолмаслиги ва ўзини кўрсатиши. Бу йўлда унга омад тилаймиз.