Бугун, 8 август куни соат 16:37да Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Зомин миллий табиат боғи ҳудудида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушди. Бу ҳақда вазирлик хабар берди.
Маълум бўлишича, хабар асосида зудлик билан ФВВ ёнғин-қутқарув гуруҳлари воқеа жойига етиб боришган. Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Вазият тўлиқ назорат остида.
"Тез орада ФВВ матбуот хизмати томонидан қўшимча маълумотлар тақдим этилади",–дейилади ФВВ ахборотида.