Айни пайтда Тошкентда Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегациясини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтмоқда, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири Каримжон Зарипов.



Байрамона кутиб олиш тадбирида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Оммавий ахборот воситалари ходимлари, Спорт федерациялари раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.
Шунингдек, маросимда совриндор спортчилар ота-оналари, Юлдуз Усмонова, Ёдгор Саъдиев, Озодбек Назарбеков сингари санъаткорларнинг чиқиши режалаштирилган.
Делегациямиз етиб келгач, Олимпиячиларимиз 21:00 дан кўрсатилган манзил томон “Бобур”, “Нукус”, “Ойбек”, “Ш.Рашидов”, “И.Каримов” кўчалари ва А.Темур хиёбони бўйлаб икки қаватли махсус автобусларда сайрга чиқишади.






