АсосийDunyo

1 кун ичида дунёда 461 мингдан ортиқ киши коронавирус билан касалланди

'1 кун ичида дунёда 461 мингдан ортиқ киши коронавирус билан касалланди'ning rasmi

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 461 377 янги ҳолати аниқланди.

8 170 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (10.08.2021 йил Тошкент вақти билан соат 09:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни  203 миллион 356 мингдан ортиқ одам юқтирган,  улардан 4 миллион 302 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 35,501 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.  

Иккинчи ўринда Ҳиндистон (31,969 миллиондан ортиқ),  

учинчи ўринда Бразилия (20,151 миллиондан ортиқ),

тўртинчи ўринда Россия (6,469 миллиондан ортиқ),

бешинчи ўринда эса Франция (6,154 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 183, Ҳиндистонда 35 499, Бразилияда 43 033,  Россияда 22 160, Францияда эса 19 692 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

 

Бошқа янгиликлар