my5
Sevimli

Нега коронавирусдан даволангандан кейин ҳам (пзр) тест мусбат натижа кўрсатади? ССВ жавоб берди

ЖАМИЯТ 12.08.2021, 11:37
Теглар: коронавирус, ССВ, пзр тест
Нега коронавирусдан даволангандан кейин ҳам (пзр) тест мусбат натижа кўрсатади? ССВ жавоб берди

Маълумки, баъзида бемор коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайгандан кейин ҳам унда (ПЗР) тест мусбат натижа кўрсатади. Хўш, бу нима билан боғлиқ? Умуман олганда (ПЗР) тест қанча вақт мусбат бўлиши мумкин?

Ушбу саволга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Раъно ҚОСИМОВА жавоб берди:

— Одатда кўпгина беморларда коронавирус касаллигининг 10-14 кунидан кейин бурун ва халқумдан олинган (ПЗР) тест манфий натижа кўрсатади. Лекин айрим пайтларда мазкур тест натижаси мусбат бўлиши ҳам мумкин. Яъни, баъзида шундай беморлар бўладики, бу ҳолат уларда бир, ҳатто икки ойгача  ҳам давом этиши мумкин. Хўш, бу нима боғлиқ?! Аввало шуни айтиш керакки, агар бемор коронавирусдан даволангандан кейин ўзини бутунлай соғлом ҳис этсаю, бироқ унда (ПЗР) тестдан сўнг “COVID-19” вируси аниқланса, бу инсонда вируснинг қолдиқлари борлиги ва жуда кам миқдорда эканини билдиради. Шундай бўлса-да, бундай инсонлар ён-атрофидагилар саломатлигига жиддий хавф туғдирмайди. Яъни, бу пайтда беморнинг бурни ва ҳалқумида “COVID-19” вируси юкламаси кам миқдорда бўлиб, одамларга юқмайди. Маълумот ўрнида айтиш лозимки, полимераза занжир реакцияси (ПЗР) вируснинг РНКсини аниқлаб берувчи тест ҳисобланиб, жуда юқори натижа кўрсатади. Ушбу тест нафақат тирик, балки организмдаги ўлик вирусларни ҳам аниқлай олади.

Шарҳлар

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони яна 200 нафардан ошди. ССВ муҳим огоҳлантириш берди

27.11.2021, 11:19

2021 йил 26 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 192599 (+218) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум...
Чехияда коронавирус билан боғлиқ касаллик сони кўпайгани туфайли ҳукумат янги чекловларни жорий этди

27.11.2021, 00:32

Европа коронавирус юқтириш ҳолатлари кескин кўпаймоқда, дея хабар бермоқда Associated Press хабар берди. Жумладан, Чехияда коронавирус билан боғлиқ касаллик ҳолатлари сабабли янги чекловлар жорий этилди. Охирги суткада...
Ўзбекистонда коронавирусдан касалланишлар ва ўлимлар сони ортди

25.11.2021, 10:05

Кеча юртимизда 220 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди.2021 йил 24 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони...
Францияда коронавируснинг навбатдаги тўлқини бошланди

22.11.2021, 23:34

Франция ҳукумати мамлакатда коронавируснинг навбатдаги тўлқини бошланганини маълум қилди. Бу ҳақда Le Figaro хабар берди. Мамлакат Бош вазири Габриэль Атталнинг сўзларига кўра, бир ҳафта ичида коронавирус инфекциясининг янги...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси