my5
Sevimli

Президенти ҳузуридаги инновация маркази директори вафот этди

ЖАМИЯТ 12.08.2021, 17:48
Теглар: Тазия
Президенти ҳузуридаги инновация маркази директори вафот этди

Бугун, 12 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази директори Нурлибек Юсупович Мирзамуратов 58 ёшида оламдан ўтди.

Маълумот ўрнида, Нурлибек Мирзамуротов 1963 йил 4 сентябрда Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида туғилган, миллати қорақалпоқ, маълумоти олий. 1990 йилда Тошкент автомобиль йўллари институтини тамомлаган, мутахассислиги бўйича мухандис-қурувчи. “Aдолат” социал демократиялик партияси аъзоси, 2012-2014 йиллар оралиғида Халқ депутатлари Мўйноқ тумани Кенгеси депутати, 2014-2019 йиллар оралиғида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси  депутати бўлган.

Нурлибек Мирзамуротов 2018 йил октябрь ойидан умрининг охирги кунларигача Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази директори лавозимида самарали фаолият юритиб келган.

Ватан олдида кўрсатган фидокорона хизматлари эътиборга олиниб, 2020 йилда Ўзбекистон ҳукумати томонидан “Ватан фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.

Шарҳлар

"Шайтанат"даги "Абдураҳмон табиб" образи ижрочиси вафот этди

11.08.2021, 17:50

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Дўстлик ордени соҳиби Муҳаммад Рафиқов 81 ёшида оламдан ўтди.Муҳаммад Рафиқов қатор образлари билан томошабинлар эътиборига тушган. Жумладан, «Бобур»да...
Бастакор Бобур Умаров 42 ёшида вафот этди

27.07.2021, 18:15

Бу ҳақда "Замон.уз" хабар бермоқда.  Бобур Умаров 1979 йилнинг 30 июн куни Тошкент шаҳрида туғилган. Оилали, икки нафар фарзанди бор. Бобур Умаров ўзбек шоу-бизнеси вакилларидан Шоҳрух...
АОКАнинг 38 ёшли ходими коронавирусдан вафот этди

16.07.2021, 18:46

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бўлим бошлиғи  Жавоҳир Қудратов 38 ёшида вафот этди.Жавоҳир Қудратов коронавирусга чалинган. Қарийб бир ойдан бери...
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Маҳмуд Комилжонов вафот этди

06.07.2021, 17:13

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Маҳмуд Комилжонов вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси хабар бермоқда.Маҳмуд Комилжонов 1938 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат университетининг (ҳозирги...