Бироз аввал Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидаги 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг 25 нафар тарбияланувчиларининг касаллангани ҳақида маълумот берган эдик.
Бош прокуратуранинг хабар беришича, заҳарланиш ҳолати юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. "Натижалари ҳақида қўшимча хабар қилинади" дейилади хабарда.






