my5
Sevimli

Кимларни коронавирусга қарши эмлаш таъқиқланади? Нурмат Отабеков батафсил гапирди

ЖАМИЯТ 13.08.2021, 16:00
Теглар: коронавирус, эмлаш, таъқиқ
Кимларни коронавирусга қарши эмлаш таъқиқланади? Нурмат Отабеков батафсил гапирди

Кимларни коронавирусга қарши эмлаш таъқиқланади? Ушбу саволга АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков жавоб  берди:

 COVID-19га қарши эмлашга монеълик (тўсиқ) қилувчи ҳолатлар:

▪️ вакцинанинг компонентларига юқори сезгирлиги бўлган шахслар;

▪️ анамнезида оғир аллергик реакциялари бўлган шахслар;

▪️ ўткир юқумли ва юқумсиз касалликлар билан касалланганлар;  

▪️ҳомиладор ва эмизувчи аёллар;

▪️ 18 ёшгача бўлган болалар;

▪️ОИВ инфекциясига чалинган шахслар;

▪️ коронавирус инфекциянинг ўткир шакли симптомлари бўлган беморлар, лабораторияда COVID-19 мусбат натижа берган, бироқ клиник белгилари кузатилмаётган  шахслар ва коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган шахслар, карантин муддати тугаганидан сўнг эмланадилар.

Барча турдаги эмлашларни амалга оширишдан аввал, шифокор эмланувчи шахсда аллергик реакциялар бор ёки йўқлигига аниқлик киритади ва олдинги эмлашлардан сўнг оғир аллергик реакциялар кузатилган бўлса, у ҳолда эмлашдан тиббий чеклов берилади

Шахсга қон ва унинг компонентлари қуйилган тақдирда COVID-19га қарши эмлаш:  

▪️эритроцитар ёки лейкоцитар масса қуйилганида 6 ойдан кейин;  

▪️тромбоцитар масса ёки плазма қуйилганида 7 ойдан кейин;  

▪️иммуноглобулин юборилган ҳолатда короновирус инфекциясига қарши эмлаш иммуноглобулин юборилганидан 3 ойдан кейин;

▪️гриппга қарши эмланган бўлса - 1,5 ойдан кейин  

▪️бошқа турдаги вакцина, иммуноглобулин, зардоб ва анатоксинлар билан эмланган тақдирда 1 ойдан кейин амалга оширилиши керак.

Шарҳлар

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони яна 200 нафардан ошди. ССВ муҳим огоҳлантириш берди

27.11.2021, 11:19

2021 йил 26 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 192599 (+218) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум...
Чехияда коронавирус билан боғлиқ касаллик сони кўпайгани туфайли ҳукумат янги чекловларни жорий этди

27.11.2021, 00:32

Европа коронавирус юқтириш ҳолатлари кескин кўпаймоқда, дея хабар бермоқда Associated Press хабар берди. Жумладан, Чехияда коронавирус билан боғлиқ касаллик ҳолатлари сабабли янги чекловлар жорий этилди. Охирги суткада...
Ўзбекистонда коронавирусдан касалланишлар ва ўлимлар сони ортди

25.11.2021, 10:05

Кеча юртимизда 220 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди.2021 йил 24 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони...
Францияда коронавируснинг навбатдаги тўлқини бошланди

22.11.2021, 23:34

Франция ҳукумати мамлакатда коронавируснинг навбатдаги тўлқини бошланганини маълум қилди. Бу ҳақда Le Figaro хабар берди. Мамлакат Бош вазири Габриэль Атталнинг сўзларига кўра, бир ҳафта ичида коронавирус инфекциясининг янги...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси