АсосийJamiyat

​Ўзбекистонда қўлланилган вакциналар миқдори 12,5 млн дозага яқинлашди

'​Ўзбекистонда қўлланилган вакциналар миқдори 12,5 млн дозага яқинлашди'ning rasmi

18 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 107 374 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 61 583 нафарни,
  • 2-босқич эмланганлар 35 963 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 9 828 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 12 498 144 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 8 790 112 нафарни,
  • 2-босқичда эмланганлар 2 724 182 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 983 850 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 447 298 нафарни ташкил қилмоқда.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Фарғона вилояти (21 823 доза),
  • Наманган вилояти (19 004 доза),
  • Тошкент шаҳри (13 062 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

  •  Фарғона вилоятида 1 434 884 доза,
  • Наманган  вилоятида 1 431 764 доза,
  • Андижон вилоятида 1 352 744 доза,
  • Самарқанд вилоятида 1 213 854 доза,
  • Қашқадарё вилоятида 1 057 876 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

    Бошқа янгиликлар