АсосийJamiyat

"Биз кўп гўшт еяпмиз" – Статқўм 6 ойда етиштирилган гўшт маҳсулотлари ҳақида маълумот берди

'"Биз кўп гўшт еяпмиз" – Статқўм 6 ойда етиштирилган гўшт маҳсулотлари ҳақида маълумот берди'ning rasmi

 6 ойда қанча гўшт етиштирилган?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 1 191,5 минг тонна гўшт (тирик вазнда)  етиштирилган.

Хўжалик тоифалари орасида гўшт етиштиришнинг энг катта ҳажми 1 102,7 минг тонна ёки умумий етиштириш ҳажмидан 92,5 % и деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларида қайд этилди.

 Гўшт етиштиришнинг умумий ҳажмига нисбатан энг юқори улуш Тошкент вилоятига (12,3 %) тўғри келди. Шу билан бирга, энг паст улуш Сирдарё вилоятида (2,8 %) кузатилди.

Бошқа янгиликлар