my5
Sevimli

Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати бироз пасайиши прогноз қилинмоқда

ЖАМИЯТ 23.08.2021, 17:26
Теглар: об-ҳаво, Ўзгидромет
Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати бироз пасайиши прогноз қилинмоқда

Бу ҳафта давомида тоғли ҳудудларда асосан тинч об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида 23-24 август кунлари тоғ ва тоғ олди ҳудудларда маҳаллий момақалдироқли ёмғирлар ёғиши мумкин", — дея хабар бермоқда Гидрометерология хизмати.

Унга кўра ҳафтанинг биринчи ярмида республика ҳудудида меъёрдан 2-3° га юқори бўлган иссиқ об-ҳаво сақланиб туради ва фақат ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳарорат фони аста-секин пасайишни бошлайди. Ҳафта давомида ҳарорат кечалари 17-22°, кундуз кунлари 23-26 августда 33-38°, 27-28 августда 31-36° атрофида бўлади.

Хабарга кўра, об-ҳаво шароитига кўра август ойи Ўзбекистонда йилнинг энг барқарор вақти ҳисобланади. Ушбу даврда ёғингарчилик жуда кам ёғади ва у жуда кучсиз бўлади. Ўзгидромет хизматининг кузатув маълумотларига кўра, республика ҳудудининг катта қисмида ойлик ёғингарчилик меъёри ва август ойида ёғингарчилик бўлган кунлар сони июль ойига нисбатан камроқ.

Шарҳлар

Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

04.12.2021, 08:55

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Бухоро, Навоий вилоятларида куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12...
Эртага Ўзбекистон бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилади?

28.11.2021, 15:29

Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, 29 ноябрь куниТошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-4° илиқ, кундузи 13-15° илиқ...
Ўзбекистонда янги ҳафта қандай об-ҳаво билан бошланади?

21.11.2021, 20:05

"Ўзгидромет" янги ҳафтада қандай об-ҳаво кузатилишини "прогноз" қилди. Унга кўра, 22-25 ноябрь кунлари  Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда...
Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

15.11.2021, 08:29

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати бугун,15 ноябрда кундуз куни Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин.  Ҳаво...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси