АсосийJamiyat

Тошкентда 10 ёшли бола калтакланаётгани акс этган видео тарқалди. ИИББ ҳолат юзасидан расмий баёнот берди

'Тошкентда 10 ёшли бола калтакланаётгани акс этган видео тарқалди. ИИББ ҳолат юзасидан расмий баёнот берди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ИИББ интернет тармоқларида катта ёшдаги киши ёш болани ураётгани акс этган видео юзасидан расмий маълумот берди. Маълум қилинишича, воқеа 22 август куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманида содир бўлган.

Жабрланувчининг онаси ИИВ ходимларига мурожаат қилиб, ўғлини урган қўшнисига нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

«Шу куни соат 14.00ларда Чилонзор тумани 8-мавзеда истиқомат қилувчи ёш болалар ўзаро уришиб қолишган. Уларнинг тортишувига болалардан бирининг отаси, 1986 йилда туғилган Қ.Б. аралашган ҳамда 2010 йилда туғилган К.А.ни уриб, тан жароҳати етказган», дейилади ИИББ баёнотида.

Шунингдек, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилаётгани ҳамда вояга етмаган фуқарога етказилган тан жароҳати даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинлангани маълум қилинди.

Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши айтилган.

    Бошқа янгиликлар