АсосийSport

Токио-2020: Парвина Самандарова делегациямиз ҳисобига яна бир кумуш медални тақдим қилди

'Токио-2020: Парвина Самандарова делегациямиз ҳисобига яна бир кумуш медални тақдим қилди'ning rasmi

Пара-дзюдочимиз Парвина Самандарова делегациямизга Токио-2020 Паралимпия ўйинларининг навбатдаги медалини тақдим қилди. Пара-дзюдочимиз финал беллашувларини бошлаб берди.

-57 кг вазн тоифасида курашган вакилимиз финалда озарбайжонлик Севда Валиевага қарши баҳс олиб борди. Муросасиз кечган баҳсда Самандарова вазари баҳоси билан имкониятни бой бериб қўйди ва делегациямиз ҳисобига яна бир кумуш медални тақдим қилди.

Шу тариқа Токио-2020 Паралимпия ўйинларидаги медалларимиз 3 тадан олтин ва кумуш, шунингдек, 2 та бронза медалини ташкил этмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар