my5
Sevimli

Жиззах ва Самарқандда оилавий меҳмон уйлари сони ортмоқда

ЖАМИЯТ 28.08.2021, 14:59
Теглар: ​Самарқанд, ​Жиззах, оилавий меҳмон уйлари
Жиззах ва Самарқандда оилавий меҳмон уйлари сони ортмоқда

 Жиззах ва Самарқанд вилоятларида оилавий меҳмон уйлари сони ортиб бормоқда.

Мазкур ҳудудлар билан танишиш мақсадида гидлар, сайёҳлик ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун медиа - тур ташкил этилди.

Ўзбекистон хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси (ЎХСТУ) ва Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги кўмагида “Миллий ПР-маркази” ДУК томонидан USAIDнинг тадбиркорлик ва бизнес муҳитини ривожлантириш бўйича лойиҳаси доирасида ташкил этилган инфо-тур SBT- туризмни ривожлантириш ва оилавий меҳмон уйларининг туристик салоҳиятини, шунингдек, сайёҳларга кўрсатиладиган хизматлар мажмуасини ривожлантиришга қаратилган.

Медиа-тур дастури доирасида иштирокчилар Жиззах вилояти Зомин тумани меҳмон уйлари, Самарқанд вилояти Конигил ва Терсак қишлоқлари фаолияти билан танишдилар, шунингдек, Зомин миллий табиий боғи, Пешғор ғори ва “Хўжаи сероб ота” мақбараси каби ҳудудларнинг туристик жойларига ташриф буюришган.

 Тадбирнинг асосий мақсади миллий таомларни тайёрлаш жараёни,  сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш, сариёғ, қаймоқ ва бошқа оилавий меҳмон уйларининг фаолияти билан танишиш бўлган.

Шарҳлар

Самарқанддаги боғчада ёнғин содир бўлди, болалар эвакуация қилинган

04.10.2021, 16:00

Бугун, 4 октябр куни соат 14:36 да Самарқанд шаҳар Бағдод кўчасида жойлашган мактабгача таълим муассасаси ошхонасининг том қисмида ёнғин рўй берди. Бу ҳақда ФВВ Ахборот...
Самарқандда танишига ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга бериладиган уйдан олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

23.09.2021, 11:48

Самарқандда танишига ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга бериладиган уйдан олиб беришни ваъда қилган шахс аниқланди.Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бу ҳақда хабар берди.Фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя...
Самарқанддаги бир кўчада транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади

20.09.2021, 14:42

Самарқанд шаҳридаги Абдураҳмон Жомий кўчасини Университет ҳиёбонидан Мирзо Улуғбек кўчасигача бўлган қисмида реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишларини олиб бориш режалаштирилган.Шу муносабат билан Самарқанд шаҳар ҳокими...
"Етти ухлаб тушимга кирмаган эди". Тасодифан Эркинжон Турдимов қабулига борган йигитнинг орзулари кутилмаганда амалга ошди

10.09.2021, 11:05

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти ҳокими сайёр қабулига борган фуқаро ва уларнинг самимий суҳбати акс этган видео кенг тарқалди.Мазкур видеода имконияти чекланган фуқаро ўзига ногиронлик аравачаси...