my5
Sevimli

"Янги Ўзбекистон" мажмуасида Мустақиллик монументининг очилиш маросими бошланди (фото)

ЖАМИЯТ 31.08.2021, 10:34
Теглар: Шавкат Мирзиёев
"Янги Ўзбекистон" мажмуасида Мустақиллик монументининг очилиш маросими бошланди (фото)

Айни дақиқаларда "Янги Ўзбекистон" мажмуасида Мустақиллик монументининг очилиш маросими бошланди.  

Унда Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

"Агар юқоридан назар ташласангиз, боғнинг шакли улкан дарахтнинг бешта шохига ўхшайди. Бу Ҳаракатлар стратегиясининг бешта устувор йўналишини ифода этади.  

Бу гўзал боғда пойтахтимиз аҳолиси, Тошкент вилояти ва барча ҳудудларимиздан, хориждан келадиган меҳмонлар яйраб дам олиши, оиласи, фарзандлари билан бирга мазмунли ҳордиқ чиқариши учун барча замонавий шароитлар яратилмоқда.  

Бу ерда сунъий кўл, спорт майдончалари, болалар ўйингоҳлари, амфитеатр, фавворалар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, ҳунармандчилик дўконлари барпо этилди ва этилмоқда, деди президент.

Давлат раҳбари мажмуа ёнида Олимпия шаҳарчаси бунёд этилиши, унда 2025 йили Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларининг асосий мусобақалари ўтказилишини маълум қилди.  

Мажмуа ҳудудида замонавий олий таълим даргоҳи, тиббиёт клиникалари, халқаро кўргазма марказлари ва бошқа объектлардан иборат шаҳарча қурилмоқда",–деди давлат раҳбари.

Шарҳлар

"Мен раҳбар бўлиб ишласам, бундай бўлмайди" – Шавкат Мирзиёев мигрантларга солиқ солиш тўғрисидаги таклифга муносабат билдирди

16.10.2021, 11:24

Президент Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни Тошкент вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди. Ташриф давомида Шавкат Мирзиёев Миллий тикланиш партиясидан Президентликка номзод...
Шавкат Мирзиёев Навоийда вилоятдаги миллий маданий марказлар вакиллари билан учрашди

13.10.2021, 19:38

Давлатимиз раҳбари Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида вилоятдаги миллий маданий марказлар вакиллари билан мулоқот қилди.- Сизларга маълумки, юртимиздаги аҳиллик, тотувликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор бераяпмиз. Бунинг...
Шавкат Мирзиёев Қаршидаги Президент мактаби ўқувчилари билан учрашди

11.10.2021, 19:44

Мамлакатимизда ихтисослаштирилган таълимнинг янги тизими - Президент мактаблари ташкил этилди. Жорий йилда Қарши шаҳрида ҳам шундай мактаб фойдаланишга топширилди. Давлатимиз раҳбари Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида...
Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг биринчи резолюцияси қабул қилинди

08.10.2021, 19:35

Мамлакатимиз тарихида илк бор пандемиялар даврида ёшлар ҳуқуқлари бўйича БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши резолюцияси лойиҳаси қабул қилинди. Ҳужжатнинг қабул қилинишини БМТнинг ИҲКга аъзо барча 47...