my5
Sevimli

Ботулизм нима? Унинг профилактикаси ҳақида биласизми?

САЛОМАТЛИК 05.09.2021, 10:28
Ботулизм нима? Унинг профилактикаси ҳақида биласизми?

Аҳоли ўртасида хонадон шароитида тайёрланган, сифати кафолатланмаган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида овқатдан заҳарланиш – ботулизм касаллиги учрайди.

Бунинг сабаби оддий –  уй шароитида консерва маҳсулотлари тайёрлашда ҳамма ҳам зарур технологик жараёнлар, санитария меъёрлари ва шахсий гигиена қоидаларига тўла риоя қилмайди. Шунингдек, уларни белгиланган ҳароратда сақлашга ҳам кўпинча эътибор берилмайди. Натижада консервадаги ботулизм споралари тез ривожланади ва заҳарли токсинлар чиқаради.

  • Уй шароитида помидор, бодринг, патиссон маринади, бақлажон икралари каби консерва маҳсулотларини тайёрламаслик;
  • белгиланмаган жойлар, кўча-кўйларда сотилаётган консерва маҳсулотларини харид қилмаслик;
  • дўконлардан консерва маҳсулотларини харид қилиш жараёнида маҳсулот ёрлиғи ва унда келтириб ўтилган ишлаб чиқарувчи корхона номи, ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддатига алоҳида эътибор бериш;
  • ҳар қандай консерва  маҳсулотларини очишдан олдин уни чайқамасдан яхшилаб кўздан кечириш, қопқоғи кўтарилмаганлигига, суюқлигининг тиниқлигига ва маҳсулотнинг эзилмаганлигига эътиборли бўлиш.

Ботулизм касаллигига чалинмаслик ва унинг олдини олиш учун уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилмаслик, кўча-кўй ва  ноқонуний савдо тармоқларидан консерва маҳсулотларини сотиб олмаслик муҳим ҳисобланади.

Ҳар қандай касалликлар каби, ботулизмнинг олдини олиш ҳам инсоннинг ўз қўлида. Ботулизм касаллигига чалинмаслик ва унинг олдини олиш учун қоидаларга риоя қилишингизни сўраб қоламиз.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси