Бугун, 6 апрель куни яна бир ўзбек шоу-бизнеси вакили, актриса Асал Шодиева ҳам туғилган кунини нишонламоқда. Шу муносабат билан актрисанинг таниш-билишлари, дўстлари ва мухлислари уни ижтимоий тармоқлар орқали туғилган кун билан табрикламоқда.
Хусусан, хонанда Шоҳруҳхон ўз саҳифасига Асал билан тушган янги расмини жойлаштириб, уни “Жиддий кун билан!” дея изоҳлади. Ушбу суратга изоҳ қолдираётган бошқа интернет фойдаланувчилари авваламбор, Асални таваллуд айёми билан табриклаб, сурат хонанда ва актрисанинг тўйдан олдинги фотосессиясига тегишли эканлигини тахмин қилган. Шоҳруҳхон бу мавзудаги саволларни ҳозирча очиқ қолдирмоқда.
Шу ўринда Асал Шодиева ҳам ўзининг Instagram`даги саҳифасига янги сурат жойлаб, уни “Бизда янги фотосуратлар” дея изоҳлади. Бу сурат Шоҳруҳхон билан тушган сурат билан бир вақтда ишланганини пайқаш қийин эмас.
Уларни суратга олган Sadikovphotography`нинг асосан тўй учун фотосессиялар суратга олишини инобатга олсак, интернет фойдаланувчиларининг хонанда ва актриса тўйдан олдинги фотосессияни ўтказишгани ҳақидаги тахминлари ўз тасдиғини топади.
Уларнинг муносабатлари қай тарзда ривожланишини эса вақт кўрсатади.
Фурсатдан фойдаланиб, “Darakchi.uz” жамоаси номидан Асал Шодиевани туғилган куни билан табриклаймиз.
22.01.2021, 21:10
Бугун, 22 январь куни соат 17:00ларда, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Янги Юнусобод кўчасида жойлашган “Анжир” кафеси рўпарасида, ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган Х.Х. “Нексия-2” русумли автомобилда...22.01.2021, 17:34
Давлатимиз раҳбари Бухоро шаҳрининг Низомий маҳалласида қурилган замонавий уйларни бориб кўрди.Илгари бу ҳудудда пана-пастқам, канализацияси йўқ уйлар бўлиб, шаҳар кўркини бузиб турарди. Ўтган йили бу...22.01.2021, 12:14
Республикамиз ҳудудида об-ҳаво шароити ўзгариб, қор ёғиб, автомобиль йўлларида музламалар ва ҳайдовчилар учун бир қатор ноқулайликлар юзага келаётганлиги кузатилмоқда. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг хабар...18.01.2021, 22:08
Тунис ҳукумати миллий армия бўлинмаларини якшанба куни кечқурун мамлакатнинг бир неча вилоятида ҳукумат муассасаларини ҳимоя қилиш ва тартибсизликлар билан курашиш учун жойлаштирди. Бу ҳақда Республика...